Мажмуа ҳақида

ЎРДА

СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЖМУАСИ

2010 йил 1 октябрдан ўз фаолиятини бошлаган. Соғломлаштириш мажмуаси энг замонавий тиббий аппаратлар билан жиҳозланган. 180 ўринли стационарга ва бир кунда 150 та амбулатор беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

 

МРТ, 100 хил турдан ортиқ таҳлиллар қилишга ихтисослашган лабораторияга, компьютерлашган ЭКГ, ЭГГ, рақамли рентген, энг сўнгги русумли УТТ аппаратлари ёрдамида беморларга аниқ диагноз қўйилмоқда. Мажмуамизда 10 дан ортиқ олий тоифали врачлар ва 35 нафарга яқин малакали ҳамширалар хизмат кўрсатади.

Фитованналарнинг инсон организмига фойдали хусусиятлари ўрганилиб, “ЎРДА” соғломлаштириш мажмуасида Республикамизда биринчилардан бўлиб фиованналарнинг мукаммаллаштирилган янгича қўйиш усуллари ишлаб чиқилди ва қўлланилмоқда.

 

 

МРТ-беморлардаги бош ва орқа мия касалликлари, ички аъзолар, умуртқа поғонаси, суяк-бўғим, онкологик ва бошқа касалликларга аниқ ташхис қўйиш имкониятига эга бўлган замонавий тиббий аппаратдир.

Мажмуамизда олий тоифали терапевт, кардиолог, гинеколог, уролог, стоматолог, невропатолог, врач лаборант, УТТ врач, ЛОР врачлари беморларга замонавий рақамли рентген, сўнгги русумли УТТ аппарати, 100 хил турдан ортиқ таҳлил қилувчи лаборатория текширувлари орқали аниқ ташхис қўйиб, даволаш ишларини олиб боради.

 

Мажмуамизда терморефлектор массаж, қумли ванна усуллари билан даволаш мавжуд бўлиб, остеохондроз, артрозо артрит, артрит, радикулит, ревматизм, асаб тизими хасталиклари, гипертония, бронхит, жинсий аъзолар касалликларни даволашда самарали фойдаланилмоқда.

 

.